Японияда транспорт вертолёти техник носозлик туфайли 600 килограмм суюқ бетонни парвоз чоғида ерга тўкиб юборди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Воқеа мамлакат жануби-шарқидаги Сикоку оролининг Коти префектурасида рўй берди.
Бетон электр узатиш тармоғи устуни қурилишига мўлжалланган бўлиб, махсус контейнерда вертолёт ёрдамида олиб кетилаётган эди.
Вертолёт Nishi Nippon AirLine компаниясига тегишли эди. У 1,4 километр баландликдан учаётганди. Аммо вертолёт қўнганида контейнер қопқоғи очилиб, бетон тўкилиб кетгани маълум бўлди.
Бетон тўкилган ҳудудда одамлар истиқомат қилмайди.
Изоҳ (0)