Тайванда поезд рельсларидан чиқиб кетиши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, вагонларда қирққа яқин одам қолиб кетган.
Поездда саккизта вагон бўлиб, шулардан бештаси ағдарилиб кетган. Камида 80 киши, шу жумладан ҳайдовчи, жароҳат олди.
Фавқулодда хизматлар одамларни яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларига жойлаштиришди.
Изоҳ (0)