Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Ислом олами уюшмаси бош котиби Муҳаммад бин Абдулкаримнинг таклифига биноан Уюшма Олий кенгаши 43-сессиясида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Islom.uz».
Ислом олами уюшмаси Олий кенгаши аъзолигига мусулмон оламининг 60 нафар нуфузли уламолари, дин арбоблари, муфтийлар ҳар беш йилда қабул қилинади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг мазкур Олий кенгашга аъзолиги навбатдаги, иккинчи беш йиллик муддатга узайтирилган.
Изоҳ (0)