Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғонада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Миллий гвардия қўмондонлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда фестиваль ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қўқон шаҳрида ташкиллаштирилган ушбу фестивалда 5 000 нафардан ортиқ ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳам фестиваль доирасида сўзга чиқиб, ёшларга келажакдаги ўқишларида муваффақият тилади, ҳарбийларнинг юрт тинчлиги йўлидаги хизматларини эътироф этди. Бундан ташқари Қаҳрамон Қуронбоев ҳарбий қисм Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти хонасига кириб, ҳарбий қисм ёшлар етакчиси билан учрашди, унга ҳарбийларнинг дунёқарашини янада ошириш йўлида ўз маслаҳатларини берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фестиваль доирасида иштирокчиларга 50 дан ортиқ турдаги ҳарбий техника ва қурол-яроғ намуналари, узоқликни аниқлаш ва мўлжалга олиш мосламалари, шунингдек, алоқа воситалари намойиш этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбирга ташриф буюрганларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун округ ҳарбий оркестри тантанали концерт дастурини намойиш этган бўлса, ҳарбий хизматчилар қўл жанги элементлари билан кўргазмали чиқишларни кўрсатди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи