Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» II Республика танловини эълон қилади. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита вакиллари маълум қилди.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад хотин-қизлар инновацион ғоялари, лойиҳалари ва ишланмаларини жорий этишларида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.
Танловда олима, ўқитувчи, ихтирочи, муҳандис, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис, тадбиркор ва ҳунарманд аёллар хамда иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар ўз ихтиролари, инновацион ғоя ва лойиҳалари билан иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этиш ниятида бўлган хотин-қизларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари томонидан 2018 йилнинг 15 ноябригача қабул қилинади.
Танловда ёш бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Изоҳ (0)