Бугун Сергели туманида ўз уй-жойига эга бўлмаган, имконияти чекланган 110 нафар оилага тантанали равишда турар жой калитлари топширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев янги хонадон эгаларини қутлаб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда эканлигини таъкидлади.
«26 январда уй олиш масаласида туман ҳокимиятига мурожаат қилган эдим. Орадан 8 ой ўтиб ўз орзуимга эришдим. Бизни қўллаб-қувватлаб, мана шундай хайрли ишларни амалга ошираётган Президентимизга миннатдорчилик билдираман», — дейди Малика Эрдимова.
Маълумот учун, ўтган 2017 йилда пойтахтда 104 нафар уй-жойга муҳтож оилага бепул ва бошланғич тўловларни тўлаб бериш асосида уй берилган. Жорий йилнинг 9 ойида эса ижтимоий ҳимояга муҳтож 162 нафар оила ўз хонадонларига эга бўлди.
Изоҳ (0)