Ҳалокатли гуманитар вазият сабабли «Рукбан» лагерида икки ҳафта ичида 14 кишининг ўлими қайд этилди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия тармоғи раҳбари Аҳмад Казем хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
«Охирги икки ҳафта ичида чидаб бўлмас яшаш шароитлари ва тиббий ёрдамнинг мавжуд бўлмаганлиги сабабли 14 киши, жумладан, тўрт нафар бола ва икки аёл ҳалок бўлган», — дейди Казем.
Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, Иордания томони лагер ҳудудида чегара ўтиш қисмларини ёпиб қўйганлиги «Рукбан»даги гуманитар вазиятнинг ёмонлашувига сабаб бўлган.
«Иордания, шунингдек, лагерга гуманитар ёрдам етказишга рухсат бермаяпти», — дея қўшимча қилади Казем.
Ҳомс вилоятининг жануби-шарқидаги Сурия—Иордания чегарасида жойлашган «Рукбан» суриялик қочоқлар лагери бугунги кунда АҚШнинг ат-Танфдаги базаси жавобгарлиги зонасида жойлашган.
Изоҳ (0)