Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида Ўзбекистон бўйлаб ўтказилаётган «Ҳуқуқий билимлар куни» флешмоби ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, адлия бошқармаси ва тегишли идоралар масъул ходимлари ўқувчи-ёшлар, кенг аҳоли қатламига жамиятдаги ҳуқуқий муносабатлар, кейинги пайтда қабул қилинган қонунлар ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, уларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди. Адвокатлар, нотариуслар ва вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирокчиларга ҳуқуқий маслаҳат бериб, уларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди.
Тадбир доирасида иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида турли танлов ва викториналар ҳам ташкил этилиб, фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди. Маданий дастурлар намойиш этилди.
Флешмоб давомида аҳолига Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ҳуқуқий қўлланма ва эслатмалар тарқатилди.
Изоҳ (0)