Ўзбекистон терма жамоаси ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Осиё футбол конфедерацияси томонидан 6 ой муддатга дисквалификация қилинди, деб ёзади Turon24 АА.
ОФК томонидан чиқарилган қарорга кўра, Жакартада бўлиб ўтган Осиё ўйинларининг футбол мусобақалари чорак финалида Ўзбекистон (U23) – Жанубий Корея (U23) учрашувидан кейин ҳакамга қарата сув идишини отган ўзбекистонлик футболчи 6 ой муддатга ўртоқлик ўйинларидан дисквалификация қилинди. Футболчи, шунингдек, 5 минг АҚШ доллар жаримага тортилди. Мазкур жарима 30 кун ичида тўлаб берилиши шарт қилиб қўйилган.
Эндиликда футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида апрель ойига қадар ўртоқлик ўйинларида иштирок эта олмайди. Машарипов октябрь ойида бўлиб ўтадиган КХДР ва Қатарга қарши учрашувларни ҳам ўтказиб юборади.