Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.
Қарорга мувофиқ, 2018 йил 15 октябрдан Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятида электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тарзда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилади.
Эксперимент доирасида электрон ҳисобварақ-фактуралар товар-транспорт юкхатлари ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома вазифаcини бажаради.