Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, Фарғона вилоятида М.Ш. исмли аёл А.А. билан шаръий никоҳ асосида иккинчи хотин бўлиб яшаб келган. Уларнинг муносабатлари давомида аёл доимий равишда эри томонидан калтакланиб, ғайритабиий усулда зўравонлик ишлатилиб, ўлдириш билан қўрқитилиб, озодликдан чеклаб келинган.
Навбатдаги зўравонликдан қўрқув оқибатида ҳомиладор бўлган аёл уйининг 3-қаватдан ўзини ташлаган. Оқибатда аёлга тез ёрдам кўрсатилиб, касалхонага олиб кетилган. Вазият ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назоратга олиниб, А.А.га нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Аёл бўлиб ўтган ҳодисалар юзасидан кейинроқ Хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилди. Қўмита ҳолатни ўрганиб, аёлнинг ҳуқуқлари суд жараёнида ҳимоя қилинишини билдирди. Аёлнинг келгуси ҳаёти йўлга қўйилишига қўмита томонидан тегишли ёрдам кўрсатилади.
Айни дамда эркак устидан тергов тадбирлари ниҳоясига етди ва иш судга оширилди.
Изоҳ (0)