2—8 октябрь кунлари Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма Ўзбекистон — Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида Ўзбекистон — Туркманистон давлат чегарасининг алоҳида участкаларида олдинроқ ўтказилган қўшма дала топографо-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, шунингдек, кейинги дала ишларини ўтказиш муддатлари келишилди.
Учрашув дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.
Учрашув якунига кўра баённома имзоланди.
Изоҳ (0)