Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Бироз аввал эркаклар ўртасида ядро улоқтириш баҳслари ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ҳусниддин Норбеков 16,35 м натижа қайд этди ва жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Норбековнинг медали Ўзбекистон спорт делегацияси учун Параосиё ўйинларидаги 13-медаль бўлди. Уларнинг 9таси олтин, 3таси кумуш ва 1таси бронза медалларидир.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 13 октябр куни ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)