Басклар ўлкаси университети (Испания) олимлари квант компьютерида ҳаёт симуляциясини яратди. Scientific Reports журналида тавсифланган тадқиқотда айтилишича, олимлар компьютер симуляцияларига нисбатан кутилмаганлик эффектини қўллашга уринган, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Таклиф этилган моделдан мақсад — Дарвин эволюциясига хос жараёнларни квант алгоритмлари тилига мослаштириб қайта тиклаш», — маълум қилди университет тадқиқотчилари.
IBM QX4 квант компьютери ёрдамида олимлар квант ҳаёти бирликларини кодлади. Улар икки кубитдан иборат эди: биттаси генотип, иккинчиси эса фенотипдан иборат.
Бу бирликлар репродукция, мутация, ривожланиш ва ўлишга программалаштирилган эди. Тасодифий ўзгаришлар квант ҳолатлари айланиши ёрдамида амалга ошириб борилди.
Изоҳ (0)