АҚШда бир миллион кишининг ДНКсини расшифровка қилиш бўйича тарихдаги энг йирик лойиҳа старт олади. Олимлар уни рамзий тарзда All of Us деб атаган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Айни пайтда дастурда 110 минг кўнгилли рўйхатдан ўтган, уларнинг 60 минг нафари аллақчон маълумотлар йиғиш бўйича асосий босқичдан ўтган.
Олимлар ўзларининг асосий вазифалари сифатида одам турининг ва одам генетик маълумотларининг хилма-хиллигини тадқиқ қилиш, деб таъкидламоқда. Шу тариқа, олимлар турли касалликларни аниқлаш ва бартараф этишда, натижада эса одам ҳаётининг давомийлигини узайтиришда сифатли ўзгаришни амалга оширишга умид қилмоқда.
All of Us лойиҳаси 1990 йилда бошланган биринчи кенг қамровли одам геноми лойиҳасининг ўрнини эгаллаган. Ўшанда олимларнинг мақсади одам геномининг тузилишини аниқлаш бўлган.
Изоҳ (0)