Марокашда ёши 90 минг йилга тенг бўлган суякдан ясалган пичоқ топилган. У 2012 йилда топилган, бироқ бу вақт давомида у лаборатория шароитида тадқиқ қилинган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Марокаш археология ва маданий мерос миллий институти ва Оксфорд университети ходимлари суякдан ясалган пичоқни Дар-ас-Султон 1 ғорида топган.
Пичоқ топилганидан буён у тадқиқ қилинган ва буқа суягидан ясалган, деган хулосага келинган. Топилманинг ёши у топилган ер қатламига қараб аниқланган.
Изоҳ (0)