Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 7 октябрь санасида Англия премьер лигаси 8-тури доирасида учта учрашув бўлиб ўтиши белгиланганди. Шулардан биттаси якунига етди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Фулҳэм» Лондон дербисида «Арсенал»ни қабул қилиб, 1:5 ҳисобида мағлубиятга учради. «Канонирлар» таркибида Александр Ляказетт ҳамда Пьер-Эмерик Обамеянг дублга эришди. Яна бир гол эса Аарон Рэмзи номига ёзилди. Мезбонларнинг ягона жавоб голи эса Андре Шюррле томонидан киритилди.

Айни дамда Лондоннинг бошқа бир жамоаси «Челси» сафарда «Саутҳемптон» билан кураш олиб бормоқда. Турнинг марказий ўйини эса 20:30 да бошланади. Унда «Ливерпуль» ўз уйида «Манчестер Сити»ни қабул қилади.

Англия премьер лигаси

8-тур беллашувлари

7 октябрь, якшанба

«Фулҳэм»—«Арсенал» 1:5

Голлар: 0:1 – 29 Ляказетт, 1:1 – 44 Шюррле, 1:2 – 49 Ляказетт, 1:3 – 67 Рэмзи, 1:4 – 79 Обамеянг, 1:5 – 90 Обамеянг.

«Саутҳемптон»—«Челси» 18:15

«Ливерпуль»—«Манчестер Сити» 20:30

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди