Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё»га ҳокимлик матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Ушбу йиғилишда Шерзод Хаджизадаев Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, йиғилишда Даврон Ҳидоятов Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бугунга қадар у Чилонзор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

Мазкур йиғилишда Ҳаёт Иноғомов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази дирексияси давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Бизнес
Amazon, Meta, Alphabet ва Microsoft ходимларни қисқартириш учун 10 млрд доллардан кўпроқ маблағ сарфлайди
Маҳаллий
Тошкентда автокран қулаши оқибатида машинист вафот этди (видео) 
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради