Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Врачлар малакасини ошириш институти мажлислар залида Мирзо Улуғбек туман ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатбек Иргашев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигининг мутасадди раҳбарлари, туман прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, туманда фаолият юритаётган банк тизими мутасаддилари ва таълим соҳаси вакиллари, маҳалла раислари иштирок этди. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Фото: Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Таҳлилий-танқидий руҳда олиб борилган ушбу йиғилишда барча бошқармалар томонидан 2018—2019 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришдаги камчиликлар, хусусан тумандаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳақида сўз юритилди.

«Халқимизда «қиш ғамини ёзда ўйла» деган нақл бор. Шундан келиб чиққан ҳолда, уй-жой фонди, коммунал хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объэктларини навбатдаги иситиш мавсумига тайёрлаш, куз-қиш мавсумида барқарор ишлашни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудларнинг санитария-тозалик ҳолатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада жадаллаштириш ҳақида ҳам вазифалар юклатилди. Бу борада айниқса жойлардаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг қишга тайёргарлик борасидаги ишлари талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда ҳар бир ташкилотларга ўз зиммаларига юклатилган вазифалар алоҳида таъкидлаб ўтилди ва амалга оширилиши керак чора-тадбирлар эслатилди. Авваламбор белгиланган ишларнинг сифатли бажарилишига, бевосита ижрочиларнинг ва тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларининг маъсулиятини оширишга катта аҳамият бериш лозим. Ҳадемай, қиш мавсумини қарши оламиз. Уй-жой фонди, коммунал ва ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қанчалик муҳим эканлигини инобатга олиб, барчамиз бу масалада маъсулиятимизни тўлиқ ҳис этган ҳолда ўзимизга юклатилган вазифаларни белгиланган муддатларда сўзсиз бажаришимиз зарур.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги туманимиздаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда туманимиз аҳолисидан ўзлари яшайдиган кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларида фаол иштирок этишга чақириб қолади», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова