Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

23—25 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов раҳбарлигидаги делегация Бельгияда бўлди, деб ёзади ЎзА.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ташриф доирасида Европа ташқи фаолият хизмати, Европарламент ва Бельгия Қироллиги парламентида музокаралар ўтказилди. Европарламент, Европанинг Осиё тадқиқотлари институти ва Жанубий Осиё демократия форумида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Учрашувлар якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар бўйича ахборот-таҳлил маркази билан Европанинг Осиё тадқиқотлари институти ҳамда Жанубий Осиё демократик форуми ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича мунтазам равишда эксперт муҳокамалари ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)