• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Ёшлар иттифоқи, ногиронлар жамияти вакиллари кўзингизни қачон каттароқ очасиз?

    Журналист Миролим Исажонов Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи имконияти чекланган фуқаролардан бири Фарҳодбек Баҳодиров хонадонига ташриф буюриб, унинг бугунги аҳволи, оилавий шароити билан яқиндан танишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Умр деб аталмиш улкан қоянинг эндигина йигирманчи довонини ошиб ўтаётган Фарҳодбек Баҳодиров Шаҳрихон туманининг Ҳамдўстлик қишлоғидаги Найман маҳалласида истиқомат қилади. У яшаётган хонадонга ташриф буюрар эканмиз, Фарҳодбек гарчи гапиришга қийналса-да, бизга кулиб қарагани кайфияти чоғ эканлигидан ишора берарди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хонадон бекаси Нилуфар опа Чинбердиеванинг айтишича, Фарҳодбек оилада тўнғич фарзанд. Укаси ва синглиси бор. Онаси унга ҳомиладорлик даврида гриппга йўлиқиб, бир неча ой ушбу хасталик билан курашган. Ўша пайтда ҳали дунёга келмаган зурриёдга ҳам волиданинг ҳасталиги ўз таъсирини ўтказади.

    «У туғилганида бош қисми катта бўлиб, жуда кўп йиғларди. Шифокорларга кўрсатсак, аксарият чақалоқларда кузатиладиган ҳолатлигини таъкидлашган. Шу тариқа мактабга киргунга қадар бамайлихотир юравердик. Орада ўзидан-ўзи кутилмаганда йиғлаб, бошини дуч келган нарсага ураверарди. Етти ёшида бир нечта шифо масканларига олиб бордик. Улар қандсиз диабет ташхисини қўйишди. Сўнг уйдаги барча туёқларни сотиб, ўғлимни даволатишга киришдик. Унинг аҳволи яхшилангач, мактабга бормай, таълимни уй синфида ола бошлади. Тўққизинчи синфгача ўқитувчилари келиб, дарслар ўтиб кетишди. Мактабни битириши арафасида бошининг олд қисмини операция қилдирдик. Сабаби бошида лойқа суюқликлар тўпланиб қолган экан. 5-синфгача бир жойда ўтирса ҳам мустақил юмушлар бажариб, ҳатто овқатлар ҳам қилаверарди. Ўзимиз уни аяб, вақтида эътибор бермаганлигимиз туфайли касаллиги жиддийлашди, бир жойда ётадиган бўлиб қолди», — дейди Нилуфар опа кўзлари намланиб.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ўғлингизни ногиронлик аравачасига ўтқазиб, кўча-кўйда айлантирганларингизда, балки у бир жойли бўлиб қолмасмиди?

    — Очиғи, аравача сўраб, қайси давлат ташкилотига боришни умуман билмасдик. Лекин уйимизга «Қандай камчиликларингиз бор? Нима ёрдам керак?», дея ким кириб келса, барчасига ногиронлик аравачаси зарурлигини таъкидлашдан зерикмасдик. Улар ҳам қўлидаги дафтарига ёзиб кетишарди-ю, аммо натижа сира бўлмасди. Ҳатто турмуш ўртоғим туман Халқ қабулхонасига бориб, шу масалада ёрдам беришларини айтди. У ердан ҳам бир садо чиқмади. Бирор қариндошимизникига боргудек бўлсак, укаси ёки дадаси елкасига опичлаб олиб, бориб келарди. Қийналганимизни кўрган онам яқинда Ҳаж зиёратидан ўзи билан олиб келган аравачани берди. «Шунча йил аравача олиш насиб этмаган, бундан буёғи ҳам ололмайсан, қизим. Мана бу аравачани неварамга ният қилиб обкелдим», — дея совға қилди. Ўн йилдан зиёд вақт давомида тўрт деворни борлиқ деб ўйлаб, яшаган Фарҳодбекни ҳар куни ярим соатдан ташқарига олиб чиқяпмиз. Унинг севинганини кўрсангиз эди (йиғлайди).

    — Ногиронлик пенсияси ҳам олиб турадими?

    - Ҳа, I гуруҳ ногиронлик пенсиясини олади. Аммо у ҳам ўзининг дори-дармони, емишига базўр етади. Ҳар икки йилда бир коммиссия кўригидан ўтиб турардик. Ўтган ҳафта яна шу аҳволида машинада туман марказига икки мартадан олиб, бориб келдим. Шифокорларга ҳолатини айтиб, қийнаб қўймайлик десам, бунга кўнишмади, ҳузурларига олиб боришлигим қатъийлигини айтишди. Бир неча кун сарсон-саргардонликда юрдим. Охири пенсия жамғармаси ходимлари ва врачларга қаттиқ илтимос қилиб, пенсия пулини мунтазам олишига ёрдам беришларини сўрадим. Улар аҳволимга ачиндими, «Энди комиссия кўригига келмай қўяверасиз», дейишди. Шунга ҳам жуда қувондим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ёшлар иттифоқи, Ногиронлар жамияти каби ташкилотлар турли байрамларда йўқлаб, Фарҳодбекка совға-саломлар улашиб ҳам туришадими?

    — Сизга ёлғон менга чин, шу пайтга қадар сиз номини айтиб ўтган ташкилотлардан бирор кимса қуруқ қўл билан бўлса-да, эшик қоқиб келган эмас. Ҳар йили ногиронлар кунида телевизорда турли туман ва вилоятлардаги имконияти чекланганларга совғалар улашганини кўрсак, Фарҳодбекни ҳам йўқлашармикин?, деган ўй ўтади ҳаёлимиздан. Маҳалла раиси ва фаоллари Наврўз ва бошқа айёмларда баъзан бўлса ҳам ул-бул кўтариб келиб, ўғлим билан суҳбатлашиб, хурсанд қилиб кетишади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Очиғи, Нилуфар опа билан суҳбатлашиб бўлгач, ўғлига бизни таништирди. Қаршимиздаги йигит кулиб боқар, аммо нимадир дейишга интилса-да, бўғзидаги фикрларини ташқарига чиқара олмасди. Охирги йилларда шундай ҳолат кузатилаётганлигини яқинлари ачиниб гапиришди. Бу хонадон эгаси Хурсандбек ака тайинли бирор жойда ишламайди. Қишлоқдошларидан кимдир ишга айтса, уста сифатида ишлаб, пул топади.

    Ҳар куни амалга ошираётган лойиҳалари-ю тадбирларини мақташга, «ура-ура»-ю қарсакбозлик доирасидан чиқа олмаётган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вакилларидан бирор вакил тенгдоши ҳолидан хабар олмаслиги бизни янада ҳайратга солди. Наҳотки, ушбу ташкилот Фарҳодбекни эсидан чиқарган бўлса? Наҳотки, туман ҳокимлиги, Ногиронлар жамияти туман бўлими ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари ҳар йили анъанавий ўтказиладиган 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни байрамида чекка қишлоқ фарзандини эслаб, уни ҳам таклиф қилишмаса ёки уйига бориб, совғалар туҳфа этишмаса? Қачон бу иккала ташкилот вакиллари кўзларини каттароқ очиб, эътибордан четда қолган имконияти чекланган бундай ёшларга назар қаратишади? Ногиронлик аравачасига мухтожлигини била туриб, бу борада кўмак беришга бел боғламаган маҳалла фаолларининг хатти-ҳаракатини қандай изоҳлаш мумкин?

    Ўйлаймизки, мутасаддилар ушбу саволларимиз устида жиддийроқ бош қотириб, жўяли жавоб беришади ва амалий ёрдам қўлини чўзишади. Биз бу мавзуга яна қайтамиз!

    02.10.2018, 15:35   Изоҳ (0)   37602
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда сенаторлар ичимлик суви учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланишини маъқуллади

    02.10.2018, 15:20

    Жаҳон банки Бандлик вазирлигига 50 млн доллар кредит ажратади

    02.10.2018, 15:05

    Имон Каримова «онасининг уйда эканлиги»ни маълум қилди

    02.10.2018, 14:29

    Қашқадарёдаги тўйда аслида неча киши заҳарланган эди?

    02.10.2018, 13:46

    Люксембург компанияси Ўзбекистонда вольфрам кластерини яратмоқчи

    02.10.2018, 13:15

    Бухорода велосипед ўғирлаган фуқаро 5 йилга қамалди

    02.10.2018, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путин билан 15 август куни Аляскада учрашади

    Дунё | 9 август, 09:10

    Ўзбек блогерларининг реклама нархлари: кимга қанча тўлайсиз?

    Маданият | 9 август, 08:30

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.