Жаҳон банки Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига имтиёзли шартларда 50 миллион доллар кредит ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Вазирлик ушбу маблағни бандликка кўмаклашиш марказлари салоҳиятини оширишга қаратилган кичик ва мини-лойиҳалар, шунингдек, бандликка кўмаклашиш ва меҳнат мониторинги тизимини жорий этиш бўйича дастурларни молиялаштиришга йўналтиришни мўлжалламоқда.
Жаҳон банки 2019 йил 1-чораги якунига қадар пенсия тизими ислоҳоти бўйича таклифларни тайёрлашда техник ва эксперт кўмагини кўрсатишга ҳам тайёрлигини билдирди.
Томонлар аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини муҳокама қилмоқда. Жумладан, «Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри» автоматлаштирилган ахборот тизимини биргаликда ишлаб чиқиш ва жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)