«Ёшлик» талабалар шаҳарчасида талаба-ёшлар учун «Якшанба – оммавий спорт куни» лойиҳаси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Лойиҳа Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Президентнинг 20 сентябрдаги жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси доирасида ўтказилди.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат техника университети талабалари учун тонгги бадантарбия ҳамда футбол, волейбол, сузиш, стол тенниси, армрестлинг мусобақалари ўтказилди.
Спорт тадбирлари Ришод Собиров ҳамда Жакартада ўтказилган 18-Осиё ўйинлари совриндори Даря Латишева томонидан олиб борилди.
Уч минг нафарга яқин ёшларни қамраб олган «Якшанба – оммавий спорт куни» лойиҳаси эндиликда мунтазам ўтказиб борилади.
Изоҳ (0)