Кеча, 27 сентябрь санасида футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг биринчи финалчиси аниқланганди. Хусусан, «Пахтакор» сафарда «Қўқон-1912» жамоасини 5:2 ҳисобида таслим этиб, ўз тарихида 14 марта мамлакат кубоги финалига чиққани ҳақида хабар берилганди.
Бугун, 28 сентябрь куни иккинчи финалчи номи ҳам маълум бўлди. Тошкентдаги «Миллий» стадионида «Бунёдкор» ва АГМК жамоалари иккинчи финал йўлланмаси учун майдонга тушди. Учрашувнинг 57-дақиқасида Музаффар Музаффаров АГМКни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада Зафар Полвонов ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. 80-дақиқада эса «Бунёдкор» ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи эса Муроджон Тошматов бўлди. Шу тариқа АГМК ўз тарихида илк марта Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнайдиган бўлди.
«Пахтакор» ҳамда АГМК ўртасидаги финал беллашуви 28 октябрь санасида Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Кубоги—2018
1/2 финал беллашуви
28 сентябрь, жума
«Бунёдкор»—АГМК 1:2
Голлар: 1:0—57 Музаффар Музаффаров, 0:2—63 Зафар Полвонов, 1:2—80 Муроджон Тошматов.«Бунёдкор»: 32. Суҳробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 8. Жавлон Иброҳимов (10. Абдулла Абдуллаев, 90+3), 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов (7. Дилшод Аҳмадалиев, 46), 30. Хуршид Ғиёсов (15. Фаррух Икромов, 79), 44. Миржамол Қосимов (9. Шаҳзодбек Нурматов, 62), 99. Филип Раевац (14. Миржаҳон Мираҳмадов, )
АГМК: 12. Роман Абдулов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 6. Азамат Исроилов (72. Алишер Саматов, 90+5), 9. Зафар Полвонов (16. Милош Трифунович, 68), 11. Жасур Ҳасанов (24. Жавлон Гусейнов, 83), 13. Лутфулло Тўраев (с), 14. Зоҳир Пиримов (71. Жамшид Ҳасанов, 76), 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Касминин, 23. Йован Жокич, 70. Ойбек Қиличев (8. Музаффар Музаффаров, 57)
Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев 27, Азамат Исроилов 90+4.
Изоҳ (0)