Бугун, 27 сентябрь санасида УЕФА ташкилоти 2024 йилда футбол бўйича Европа чемпионатига мезбонлик қиладиган давлатни аниқлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти маълум қилди.
Унга кўра, овоз бериш натижасида Германия мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритди. Туркия топширган ариза эса мағлубиятга учради. Мезбонлик учун мазкур икки давлатдан бошқа даъвогарлар йўқ эди.
Германия бунгача 3 та катта мусобақага мезбонлик қилган. Икки бор Жаҳон чемпионати ва бир марта Европа чемпионати.
Евро—2024 аризаси учун Германия 10 та шаҳардаги стадионларни танлаган эди: Берлин, Мюнхен, Дортмунд, Гельзенкирхен, Штутгарт, Гамбург, Дюссельдорф, Кёльн, Лейпциг ва Франкфурт-Майн.
Изоҳ (0)