Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 27 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунга тушунтириш берди, деб ёзади «Газета.uz».
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев агентликлар томонидан кўрсатилган хизматлар қиймати ЭКИҲнинг бир баробари (184,3 минг сўм) миқдорида белгиланишини маълум қилган эди.
«‘Хусусий бандлик агентликлар тўғрисидаъги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, хизматлар кўрсатиш ҳақидаги келишув хусусий агентлик ва иш қидираётган шахс ёки иш берувчи билан кўрсатилган хизматлар учун тўлов миқдори ва шартлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилади, яъни тўлов миқдори ва шартлари хизматлар кўрсатаётган тижорат ташкилоти томонидан белгиланади», — дейилади Меҳнат вазирлиги хабарида.
Изоҳ (0)