7 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Мирзачўл туман суди томонидан Мирзачўл тумани «Боғбон» ҚФЙ раиси Нуров Мизомхон Кулли ўғлига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ маълум қилди.
Судланувчи М. Нуров мансабдор шахс бўла туриб, фуқаро Бутаева Лола Амановнанинг 2017 йилда туғилган набираси учун 2 ёшгача бўлган болалар нафақа пулларини 300 минг сўм эвазига тайинлаб беришни ваъда қилган.
Шундан сўнг Нуров Бутаевадан 200 минг сўм пул олаётган вақтда тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
ЖИБ Мирзачўл туман суди Нуровни ЖКнинг 210-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва икки йил муддатга мансабдолик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, икки йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Изоҳ (0)