1 сентябрдан 25 сентябрга қадар GM Uzbekistan автомобилларига тузилган 10 181 та ариза бекор қилинди. Бу ҳақда компаниянинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Ҳурматли харидорлар, ‘Ўзавтосаноат’ АЖ жорий йилнинг 1 сентябридан 25 сентябрига қадар GM Uzbekistan автомобиллари учун қолдирилган 10 181 ариза бекор бўлганини маълум қилади. Шулардан, Captiva автомобили учун — 314 дона, Cobalt — 765 дона, Damas — 2 514 дона, Lacetti — 409 дона, Malibu — 2 309 дона ҳамда Matiz — 2 171 дона ариза.
Эслатиб ўтамиз, август ойининг сўнгги ҳафтасида GM Uzbekistan савдо тизимида 6 393 дона сохта ариза қолдирилгани аниқланди ва улар тизимдан ўчирилди.
Биз кўрсатаётган хизматларимизни такомиллаштиришда давом этамиз.
Сабрингиз ва ҳамкорлигингиз учун миннатдормиз!» — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)