Хитойлик муҳандис-физик, Нобель мукофоти соҳиби Чарльз Као Гонконгда 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, 2004 йили профессорда Альцгеймер хасталиги аниқланган эди. 2010 йили у рафиқаси билан биргаликда шу хасталикка чалинганларга ёрдам бериш жамғармасига асос солган ҳамда ўшандан бери жамоатчилик диққатини ушбу муаммога қаратишга ҳаракат қилиб келаётган эди.
Чарльз Као узоқ йиллар мобайнида оптик толали технологиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланиб келган ва телекоммуникация соҳаси ривожига ҳисса қўшган эди. 2009 йили у ўз хизматлари туфайли Нобель мукофоти билан тақдирланган эди.
Изоҳ (0)