Термизда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси ҳамкорлигида «Ижтимоий реклама тайёрлаш ва унинг ўзига хос жиҳатлари» мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда журналистика соҳасига қизиқувчи бир гуруҳ ёшлар иштирок этди.
Уч кун давом этган маҳорат дарсларида иштирокчиларга ижтимоий ролик ва уни тайёрлаш жараёни, танланган мавзунинг аҳамияти, долзарблиги юзасидан тушунча берилди.
Қатнашчилар ўзлари танлаган мавзуларда ижтимоий ролик тайёрлаш амалиётини синовдан ўтказди.
Изоҳ (0)