Американинг SpaceX космик компанияси Биг Falcon Rocket космик кемасида Ой атрофида учадиган сайёҳни танлади, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: EPA

Компания асосчиси Илон Маскнинг маълум қилишича, Ойга учадиган сайёҳ япониялик миллиардер Юсака Майезавадир.

42 ёшли Майезава Зозо интернет каналининг асосчиси ва раҳбаридир. Ушбу интернет канал индивидуал ўлчовлар бўйича ишлаб чиқарилган кийимларни сотиш билан шуғулланади.

Майезава уч миллиард доллар даромади билан, Япониянинг энг бадавлат кишилари йигирматалигидан ўрин эгаллаган.

Тадбиркорнинг айтишича, бундай парвозни у доимо орзу қилган. «Ваниҳоят, мен Ойга учиш учун мени танлашди, деб айта оламан», — дейди у.

Майезава Ойга учадиган космик кема Big Falcon Rocket (BFR) ҳозирда ишлаб чиқариш жараёнида. Парвоз тахминан 2023 йилга мўлжалланган.

Тарихда 24 киши Ойда бўлиб, қайтган. Уларнинг барчаси америкаликлар бўлиб, парвозлар Аполлон дастури доирасида амалга оширилган.