• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий банк: Ўзбекистонда 2018 йилнинг қолган ойлари сўм алмашув курсининг йил бошидаги даражасига нисбатан кескин ўзгариши кутилмаяпти

     

    2018 йилнинг январь июль ойларида валюта курси динамикаси асосан мавсумий омиллар таъсирида шаклланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Uzreport

    Фото: Uzreport

    Хусусан, январь ойида экспорт ва халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг нисбатан кам бўлганлиги шароитида миллий валюта алмашув курси 8139 сўм/доллардан 8189 сўм/долларгача пасайди.

    Шу билан бирга, март июль ойларида экспорт ва бошқа манбалардан валюта тушумларининг ошиши натижасида сўмнинг алмашув курси тескари динамикага эга бўлиб, биринчи август ҳолатига 7782 сўм/долларгача қадри ошди.

    Бундан ташқари, чет эл валютасидаги кредитлар ҳажмининг тез суръатларда ўсиши ва депозитлар долларизация даражасининг пасайиши ички валюта бозоридаги хорижий валютага бўлган талабни қисман қондирилишига хизмат қилди. Шунингдек, миллий валютадаги муддатли ва жамғарма депозитлар ҳажмининг ошиши ҳам сўм алмашув курсининг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатди.

    Жорий йилнинг август ойидан бошлаб алмашув курси динамикасига ташқи омиллар, айниқса асосий савдо ҳамкорларимиз бўлган давлатлар миллий валюталарининг қадрсизланиши (Россия – 19 фоиз, Қозоғистон – 17 фоиз, Хитой – 9 фоиз, Туркия – 56 фоиз) таъсири кучайди. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу давлатлар валюталари курсларининг кескин ўзгариши сўм алмашув курсига бир ойдан уч ойгача бўлган муддатдан кейин ўз таъсирини кўрсатади.

    Натижада сўмнинг реал алмашув курси ушбу давлатлар валюталарига нисбатан қадри сезиларли даражада ошди (Россия рублига нисбатан 29 фоизга, Қозоғистон тангасига нисбатан 22 фоизга, Туркия лирасига нисбатан 67 фоизга, Хитой юанига нисбатан 14 фоизга).

    Ушбу ҳолат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини пасайтириб, ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф даражасига таъсир этмоқда.

    Биринчидан, юқорида қайд этилган валюталарнинг кескин девальвацияси ташқи бозорларда маҳаллий экспортчилар маҳсулотларини қимматлашувига олиб келиб, уларнинг валюта тушумларини қисқартирди.

    Иккинчидан, ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар нархларининг чет элда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нархларига нисбатан рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу, ўз навбатида, четдан импорт қилишни рағбатлантирган ҳолда, хорижий валютага қўшимча талабни келтириб чиқармоқда.

    Учинчидан, жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган халқаро пул ўтказмаларининг асосий қисми тўғри келадиган давлатлар валюталарининг қадрсизланиши, ушбу давлатлардан мамлакатимизга юбориладиган пул ўтказмалари ҳажмининг камайишига олиб келди.

    Юқорида келтирилган омиллар таъсирида 2018 йилнинг август ойидан бошлаб сўм алмашув курсининг ички валюта бозоридаги шароитларга жавобан ўзгариши кузатилиб, жорий йилнинг 18-сентябр куни 8062 сўм/долларни ташкил этди (йил бошида – 8139 сўм/доллар).

    Шу билан бирга, 2018 йилнинг қолган ойлари сўм алмашув курсининг йил бошидаги даражасига нисбатан кескин ўзгариши кутилмаяпти.

    Валюта биржаси савдоларидаги сўмнинг АҚШ долларига нисбатан

    алмашув курси ўзгариши динамикаси

    Фото: Марказий банк матбуот хизмати

    Фото: Марказий банк матбуот хизмати

    Валюта курсининг жорий динамикаси ташқи омиллар таъсирини юмшатиб, иқтисодиётимизни ўзгарувчан ташқи шароитларга мослашишига ёрдам беради. Хусусан, халқаро пул ўтказмалари ва экспортдан тушадиган тушумларнинг камайиши сабабли юзага келадиган йўқотишлар, алмашув курси пасайиши натижасида унинг сўмдаги эквивалентининг ошиши ҳисобига маълум даражада қопланади.

    Марказий банк томонидан келгусида ҳам, алмашув курсининг фундаментал трендига таъсир этмаган ҳолда, унинг кескин тебранишларини олдини олиш мақсадида, ички валюта бозорида интервенсиялар амалга ошириб борилади.

    Марказий банкнинг ички валюта бозоридаги иштироки олтин-валюта резервлари ҳажмини ошириш ёки улардан валюта алмашув курсини маълум даражада ушлаб туриш учун фойдаланиш мақсадларини кўзламайди. Аввал таъкидланганидек, Марказий банк «олтин-валюта резервлар нейтраллиги» тамойилига амал қилишни давом эттиради.

    Бунда, Марказий банк томонидан ички валюта бозорида хорижий валютани сотиш, ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган олтин ҳажми доирасида ликвидликни стерилизация қилиш мақсадида амалга оширилади. Интервенсиялар ҳажми ички валюта бозорига келиб тушадиган хорижий валюта тушумларининг мавсумийлиги таъсирида ойлар орасида ўзгариши мумкин.

    Миллий валютанинг қадрсизланиши ички нархлар шаклланишига маълум даражада таъсир кўрсатади. Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, сўм алмашув курсининг бир фоизга қадрсизланиши йиллик инфляция суръатини ўртача 0,2 фоиз бандга тезлашишига олиб келади.

    Ташқи омиллар ўзгариши ва сўм алмашув курси динамикасининг инфляция даражаси ҳамда инфляцион кутилмаларга таъсирини камайтириш мақсадида пул-кредит сиёсати йўналишларига тегишли ўзгартириш киритиш масаласи Марказий банк бошқарувининг жорий йил 22 сентябридаги йиғилишида муҳокама қилинади.

    18.09.2018, 14:28   Изоҳ (0)   24791
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    GM Uzbekistan’нинг очиқ осмон остидаги автосалонларида 2 кун ичида 100 дона автомобиль сотилди

    18.09.2018, 13:46

    Буюк Британиянинг HSBC банки бошқарма бошлиғи Ўзбекистон молия вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

    18.09.2018, 13:28

    Бухорода портлаган автобус суратлари эълон қилинди

    18.09.2018, 12:33

    Бухорода автобус ёниши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

    18.09.2018, 11:40

    Қозоғистон парламентида тўйларни ўтказишда ўзбеклардан ўрнак олишга чақиришди

    18.09.2018, 11:40

    Фарғона политехника институтида Белгород давлат технология университети билан қўшма факультет очилди

    18.09.2018, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46

    Ла Лиганинг 2025/26 йилги мавсумида “Барселона” ғалаба қозонади — Opta

    Спорт | 13 август, 09:34

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсда қандай сақланади?

    Дунё | 13 август, 09:33

    Қўқонда 120 минг доллар қалбаки купюраларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 август, 09:15

    Оқ уйда ишлаган, Оксфордни битирган, илмий даража олган: Голливуднинг энг ақлли актёрлари

    Кино | 13 август, 09:10

    “Украина келажакдаги уруш учун Россияга таянч бўладиган ҳудудларини бермайди” — Зеленский

    Дунё | 13 август, 09:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.