Туркия Суриянинг Идлиб вилоятига охирги вақтдаги оғир қурол-аслаҳаларнинг энг йирик партиясини юборди. Бу ҳақда 17 сентябрь куни ҳарбий манбаларга таяниб, Hurriyet газетаси маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Идлибга юборилган ҳарбий конвой 50 та транспорт воситасидан иборат бўлганлиги ва улар Идлибдан жануби-ғарбда жойлашган Жиср эш-Сугур шаҳри йўналишида танклар ва бошқа бронетехникани ташиганлиги таъкидланмоқда. У ерда Туркиянинг 12 кузатув пунктидан бири жойлашган.
Шимоли-ғарбий Идлиб вилояти ҳудуди айни дамда Сурия ҳукумат кучлари томонидан деярли назорат қилинмайди.
Изоҳ (0)