HMD Global компанияси ТА-1131 модель номерига эга бўлган янги телефонини муваффақиятли равишда сертификатлаштирди, деб ёзади «Akket.com».
Ушбу қурилма Nokia Х7 деб номланиши тахмин қилинмоқда, яъни у майда чиқарилган Nokia X6 моделининг илғорроқ версиясига айланиши кутилмоқда.
Янги қурилма 4/6 Гб тезкор ва 64/128 Гб доимий хотира, 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 710 процессори, Adreno 616 графикаси, 18:9 нисбатли экран билан жиҳозланади. Смартфон сентябрь охиригача тақдим этилади. Дастлаб у фақат Хитойда сотилади, дунёнинг бошқа мамлакатларига йил охиригача етказилади.
Изоҳ (0)