• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршидаги «Отчопар» маҳалласида яшовчилар ифлос сувни ичишга мажбур бўлмоқда

    Қарши шаҳрининг «Отчопар» маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар ҳудудда ичимлик суви, электр токининг барқарор ишламаётганлиги, хонадонларда газ таъминотидаги мунтазам узилишлар, ички йўлларнинг носозлиги, аҳоли хонадонлари ҳужжатларининг расмийлаштирилиб берилмаётганлиги ҳамда «Обод қишлоқ» дастурига кирган салкам 12 000 нафар аҳоли истиқомат қилаётган «Отчопар»да бирорта ҳам боғча фаолият юритмаётганлиги, ҳудудда атиги битта 44-сонли мактабда 2068 хонадон фарзандларига таълим-тарбия берилаётганлиги ва шу каби муамммолар аҳолини кўпдан бери қийнаб келаётганлигини билдириб «Дарё»га хат йўллади. «Дарё»нинг Қашқадарёдаги мухбири Воҳид Аҳмедов ушбу ҳолат юзасидан суриштирув олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аслида, «Отчопар» маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури доирасида кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилиши керак эди. Аммо, ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилди, амалга оширилганлари ҳам ҳаминқадар бажарилди.

    Хўш, нега? Масалан, «Мустақиллик» массивидаги айрим кўчаларга шағал ётқизилган аксарияти эса ўз ҳолича қолган. Ичимлик суви қувури ётқизиш учун кўчаларда олиб борилган қазув ишлари, мана орадан анча қанча вақт ўтган бўлса-да, халқ ибораси билан айтганда ҳамон «ўлда жўлда» бўлиб ётибди.

    «Машинада ҳаракатланишнинг сира имкони йўқ, ҳамма ёқ ковлаб ташланган. Бунинг устига аҳоли йўл бўйида уюлиб ётган тупроқ устига маиший ва бошқа чиқиндиларни ташлаб, ахлатхонага айлантирган. Маҳалламизда 2068 хонадон мавжуд, 12 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Кўриб турганингиздек, йўлларимиз авария ҳолатида. Мактабгача таълим муассасаси, врачлик пункти йўқ. Умумтаълим мактаби эса таъмирга муҳтож. Маҳалламизда на дўкон ва  на болалар майдончаси бор», — дейди маҳалла раиси Фармон Холмуродов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Маҳалламиздаги айрим болалар гижжа касаллиги туфайли азият чекишади. Сабаби сувимиз ифлос. Имконияти борлари уйида ҳовуз қуриб 50—60 минг сўмга ҳовузини тўлдириб сув ичаётган бўлса, имконияти йўқлар эса уйида ‘качалка’ қурдириб чорвага ҳам бериб бўлмайдиган сувни истеъмол қилишмоқда. Қачонгача сувнинг зарарлигини ҳатто қайнатгандан сўнг ҳам истеъмолга яроқсизлигини била туриб ичишга мажбур бўламиз? Нега минглаб одамлар зарарли сувни ичяпти-ю, ҳеч кимнинг бу билан сира иши йўқ ?

    Ўғлим бир ҳафта соғ бўлса, бир ҳафта ‘қорним оғрияпти’ дея безовталанади, шифохонага олиб борсак: ‘Касалликнинг сабаби ичираётган сувингиз туфайли. Бу сувни қайнатиб ҳам берманглар, тоза ичимлик суви сотиб олинглар’ дейди шифокорлар. Бир машина тоза ичимлик сувининг нархи Отчопарда 50—60 минг сўм .

    Тасаввур қилинг - ёз кунларида кўп болали оилалар учун қанча тоза ичимлик суви сарфланади? Енгил автоулови борлар шаҳар марказидан катта идишларда сув олиб келиб ичишади, машинаси йўқлар нима қилсин?», —, дейди ўзини Муяссар Эргашева деб таништирган онахон.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Шу пайтга қадар тегишли масъул идораларга шикоят қилмадингизми ? – деган мурожаатимизга онахондан аччиқ бир ҳақиқат жавобни эшитдик:

    «Президентимиз ташаббуси билан бизнинг маҳалламиз ҳам ‘Обод қишлоқ’ дастурига кирган. Аммо айрим маҳаллий раҳбарларга бу ҳужжат ҳали етиб келмаган шекилли?! Йўқса, махсус дастурга киритилган маҳаллага бирор марта бўлса-да, ‘қадам ранжида’ қилишармиди, дейманда. Йўлларни ўзимиз хонадонлардан пул йиғиб, таъмирлаяпмиз. Шаҳар марказига автобус қатнови ҳам йўлга қўйилмаган. Маҳалламизда раислар шунчалик тез-тез алмашадики, шикоятлар ечимига етиб бормаймиз ҳам. Бунинг устига қайси бирини айтиб, қайси бир шикоятга жавоб топишингни билмайсан киши. Умид қиламизки маҳалламизга яқиндагина раис бўлиб сайланган Фармон Холмуродов қалашиб ётган муаммоларимизни ҳал қилиб берар!»

    Биз онахоннинг сўзларидан кейин маҳалла раиси Фармон Холмуродовни саволга тутдик.

    Маҳалла раисининг билдиришича, «Обод қишлоқ» дастурига киритилган «Отчопар» маҳалласи 2019 йил январида тоза ичимлик сувига уланар экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Биз айни пайтда маҳалланинг «Беҳбудий» кўчасидан тортиб, «Мустақиллик» массивига қадар сув қувурлари ётқизиш учун қазиш ишларини бошлаб юборганмиз – дейди маҳалла раиси Ф. Холмуродов.

    Нима бўлганда ҳам маҳалла аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланиши керак, бу муаммолар тезроқ бартараф этилади деган умидда маҳалланинг ички кўчалари томон кириб бордик.

    Дарҳақиқат, «Отчопар» маҳалласининг «Мустақиллик» массивида аҳвол анча оғир. Бу ер нафақат ичимлик суви балки газ тармоғидан ҳам узилиб қолган. Аҳоли газ ўрнида ҳовлисидаги мевали кўп йиллик серҳосил дарахтларни кесиб ёқилғи сифатида ишлатиб келишмоқда. Ваҳоланки, бир неча метр масофадан газ қувури ўтган. Маҳаллий аҳоли ушбу масала бўйича тегишли идораларга мурожаат қилишганида газни 2019 йилда улаб берамиз деган жавобни олишган. «Отчопар» маҳалласи Қарши - Шаҳрисабз йўлининг ўнг қисмида жойлашган. Маҳалланинг марказий трассага яқин ва ички қисмлари газ билан таъминланган. Аммо, маҳалланинг Мустақиллик массиви аҳолисининг айрим хонадонлари табиий газдан батамом мосуво қилинган.

    Бунга сабаб сифатида, уларга газ лойиҳаси йўқлиги ва газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудда жойлашгани айтилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳолбуки, маҳалланинг марказий қисмида газ босими юқори ва аҳоли ундан беминнат фойдаланиб турибди.

    Ўз-ўзидан табиий савол туғилади: Фараз қилинг газ босими жуда юқори бўлиб турган кўча билан, газ таъминоти етиб бормаган кўчаларнинг орасидаги масофа 100—150 метрни ташкил этади. Газ қувури етиб бормаган уйлар эса газ бор уйлар билан шундоққина қарама –қарши турибди. Хўш бу кўчаларга газ етиб бориши қийин деганда нимани тушуниш мумкин?

    Ёз кунларинику бир амаллаб, ўтин, таппи ёқиб ўтказиш мумкин. Тасаввур қилинг бу кўчалардаги хонадонлар қиш фаслини совуқ уйларда қандай ўтказиши мумкин?

    Биз шу ўринда суюлтирилган газ билан таъминлаш масаласини ҳам ўргандик. Яъни, хонадонларга газ баллонлар тақсимоти. 10- сентябр ҳолатига кўра, «Мустақиллик» массивига газ баллонлари сўнгги бора 1 август куни деярли бир ярим ой олдин тарқатилган. Тўлдирилган газ баллонларининг сиғими ҳеч кимни қониқтирмайди тезда тугаб қолади. Шундан сўнг аҳоли газ баллонларини қиммат нархларда, хусусий газ қуйиш шахобчаларидан тўлдириб келишга мажбур бўлади.

    «Биласизми 15000  сўмга тўлдирилган газ баллонлари ярим ойга ҳам етмайди. Мажбурмиз газ қуйиб берувчи шахобчаларидан сотиб олишга. 50-60 минг сўм атрофида бўлса-да 2 (икки) ойдан зиёдроқ фойдаланамиз», – дейди, «Отчопар» маҳалласидаги ёш бир оила соҳиби ўзини Анвар дея таништирган киши.

    Юртимизда бўлаётган оламшумул ўзгаришларни телевизорда кўриб, бизга ҳам шундай шароитлар келиб қолармикан, деб ҳавас қилиб ўтирамиз, дея сўзига қўшимча қилиб қўйди суҳбатдошимиз биз билан хайрлашиб. Дарҳақиқат, маҳалла аҳли дастур асосида қилиниши лозим бўлган ободончилик борасидаги сусткашликлардан норози. Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида «Ёшлик» сайлов округидан сайланган депутат Жамила Тўрақулова билан боғландик.

    – «Отчопар» маҳалласи «Обод қишлоқ» дастурига киритилган, – дейди Ж.Тўрақулова—Ҳақиқатан ҳам, ҳар ким ўз ишига танқидий баҳо берсагина муваффақиятга эришади. Шу нуқтаи назардан, очиғини айтсам, биз ҳам анча сусткашликка йўл қўйдик. Маҳаллада муаммолар ечимини топишга ҳаракат қиляпмиз. Айни пайтда маҳалла аҳолиси бизга кўмакдош бўлмоқда. Биздан талаб қилинадигани янада кўпроқ меҳнат қилиш ва барча вазифаларни ўз муддатида бажариш.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тўғри, депутат ободончилик ишларидаги сусткашликни инкор этмади. Лекин, бу билан масала ҳал бўлиб қолганича ҳам йўқ. Ҳудуддда болалар боғчаси йўқ. Болажонлар боғча кўрмасдан тўғри мактабга боришади. Ваҳоланки, боланинг билими ва тафаккури кенгайишида, истеъдод ва салоҳиятини ривожлантиришда мактабгача таълим муассасасининг ўрни катта. Маҳаллада аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган бирор бир муассаса фаолият юритмайди. Дастур бўйича маҳаллада бир қатор маданий-маиший объектлар қурилиши режалаштирилган. Лекин ҳанузгача қурилиши у ёқда турсин, ҳатто қуриладиган жойлари ҳам аниқ эмас. Маҳаллада 44-умумтаълим мактаби мавжуд. Аммо, мактаб ҳам фойдаланишга яроқсиз ҳолда. Деворлари зах тортган, баъзи жойлари нураб кетган.

    «Шаҳар ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилдик, фойдаси бўлмади» – дейди маҳалладаги кекса ўқитувчи Тамара Азизова.

    «Обод қишлоқ» дастури доирасида шаҳар ҳокимлиги бу масалани ижобий ҳал қилади деган ўй –фикрдамиз. Тўғри, дастур доирасидаги ишлар бошланганига кўп вақт ўтди. Демак, мутасадди раҳбарлардан ташкилотчилик ва фидойилик энди кўпроқ талаб этилади.

    Албатта, аҳолининг ўзига боғлиқ масалалар ҳам кам эмас. Масалан, айрим фуқаролар ўз уйини обод қилиши, турмушини янада яхшилаши ўрнига «бизга шу ҳам бўлаверади», қабилида эскича қарашлар билан яшаётганини қандай тушуниш мумкин? Уйлар атрофига турли маиший чиқиндилар ташланган, уйлар бетартиб қуриб ташланган. Қаровсизликдан қамишзорга айланган томорқа ҳам бўм-бўш. Бунга сув етишмаслигини рўкач қилишади. Тўғри, сув кам, ҳеч ким буни инкор этмайди. Лекин томорқасида турли дарахтлар баравж ўсаётган, турфа гуллар экилган ҳовлилар ҳам бор-ку!? Демак, гап одамнинг ўзида, хонадони обод, турмуши фаровон бўлиши оилаларнинг ўзига ҳам боғлиқ экан-да. Ачинарлиси, айрим юртдошларимиз ҳамон боқимандалик кайфиятидан халос бўлолмаган. Ўзининг қўлидан келадиган оддийгина томорқада зироат етиштиришга, уйи атрофини озода сақлашга, саранжомлашга эринади.

    «Қарс икки қўлдан чиқади» деганларидек, мутасаддилар ҳам, аҳоли ҳам бирдай ҳаракат қилиши лозим. Дастурга кирдими, демак, «Отчопар» ҳам обод маҳаллага айланади, албатта. Фақат ҳокимлик, мутасадди ташкилот вакиллари ўз масъулиятини янада ошириши, маҳалла аҳли эса ҳамжиҳат бўлиб уларга ёрдамлашиши, энг муҳими, дастурда белгиланган чора-тадбирлар режаси ўз вақтида бажарилиши лозим.

    13.09.2018, 18:12   Изоҳ (0)   15048
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда электропоезд 52 яшар аёлни уриб юборди. У қулоқчин таққан ҳолда йўлни кесиб ўтаётганди

    13.09.2018, 17:46

    Тошкент фонд биржаси ва Freedom Finance инвесткомпанияси ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди

    13.09.2018, 17:15

    Бухорода пора беришга уринган фуқароларни ушлаб берган ЙПХ ходимлари мукофотланди

    13.09.2018, 17:00

    Ўзбекистоннинг олис қишлоқларида ҳам давлат хизматлари марказлари очилмоқда

    13.09.2018, 16:46

    Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида шерикликнинг устувор йўналишлари бўйича 19 та ҳужжат имзоланди

    13.09.2018, 16:35

    Бухорода 20 йилдан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

    13.09.2018, 16:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.