Археологлар Миландан шимолда жойлашган Комо шаҳридаги собиқ Крессони театрида қадимги Рим тангаларини топди. Топилма милоднинг V асрига тааллуқли. Бу ҳақда Италиянинг маданий мерос, маданий фаолият ва туризм вазирлиги маълум қилган.

Фото: Twitter / @mibac

Хазина бино ичидаги чиқинди идишларида топилган. Олимларнинг сўзларига кўра, тангалар сўнгги Рим империяси даврига тааллуқли. Ҳозирча топилманинг тарихий ва маданий қиммати аниқлангани йўқ.

Тангалар реставрация лабораториясига юборилган ва мутахассислар томонидан ўрганилади. Топилманинг қиймати бир неча миллион долларга тенг бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.