Жанубий Суданнинг марказий қисмида йўловчи самолёти кўлга қулади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Авария оқибатида 21 киши ҳалок бўлди.
Йироль шаҳри ахборот вазири Табан Абель Агуекнинг сўзларига қараганда, 19 кишига мўлжалланган самолёт Жанубий Судан пойтахти Жубадан йўлга чиққан эди.
Ҳалокатдан сўнг уч киши — олти ёшли бола ва икки эркак омон қолган.
Изоҳ (0)