12 сентябрь куни Қозоғистон давлат котиби, президент ҳузуридаги Аёллар ва оила-демографик сиёсат миллий комиссияси раиси Гулшара Абдиқалиқова бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастури Ўзбекистон ва Қозоғистон аёл тадбиркорлари бизнес-форуми ҳамда қўшма кооперацион биржа ишида иштирок этишни ўз ичига олади.
Қозоғистон делегацияси Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюради.
Изоҳ (0)