Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Қайнар қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро И.Э.нинг яшаш хонадонидан 7627 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси ҳамда 589 грамм кўкнори пояси топилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўтказилаётган «Қорадори—2018» текор профилактик тадбирлари ўз натижасини бермоқда. Навбатдаги тезкор тадбир давомида вилоят ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ходимлари фуқаро И.Э. катта миқдордаги гиёҳвандлик моддасини ўз уйида сақлаётганини аниқлади. Топилган гиёҳвандлик моддаси далилий ашё сифатида олинди.
Ҳозирда И.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.