Маълумки, Шаҳрисабзда Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан I Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилмоқда. Анжуманнинг тантанали очилиш маросими 6 сентябрь куни бўлиб ўтди.
Мамлакатда биринчи бор ўтказилаётган ушбу санъат байрамида дунёнинг 73 давлатидан келган 300 га яқин иштирокчи ва меҳмон қатнашмоқда. Уларнинг аксарияти маҳаллий журналистлар билан суҳбатларда ташкил этилган тадбир ҳақида ижобий фикр билдирмоқда, деб хабар беради «Дарё»га Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Биз дунёдаги кўплаб фестиваллар ва тантаналарда иштирок этганмиз. Шу сабаб интернет орқали Ўзбекистонда бўладиган «Халқаро мақом санъати анжумани» ҳақидаги роликларини кўриб, унга қизиқиб қолдик. Келиб, кўрганимиздан сўнг эса танловимиз нақадар тўғри бўлганига ишонч ҳосил қилдик. Чунки бу анжуман ўзбек миллий санъати билан бирга унинг анъаналарини ҳам акс эттирадиган жуда катта маданий воқеликка айланди. Биз мазкур анжуман орқали бутун бир ўзбек халқининг ниҳоятда санъатсевар ва меҳмондўст эканлигини билиб олдик. Майдондаги турли ҳудудларга оид чиқишлар эса ҳайратимизни оширди. Ўйлайманки, мазкур фестиваль кўплаб халқлар мақом санъатини тарғиб қилувчи энг эътибордаги санъат тақдимотларидан бирига айланади.Лопез, Португалиялик мусиқачи
Изоҳ (0)