Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакилларининг Жанубий Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти (NHI) делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Учрашув 2018 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва NHI ўртасида имзоланган ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга мувофиқ ташкил этилди.
Ўзбекистонга ташриф доирасида Жанубий Кореянинг давлат хизматчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича асосий ўқув-таълим муассасаси тингловчилари Давлат бошқаруви академияси ва бошқа қатор вазирлик ҳамда идоралар фаолияти билан танишиш имконига эга бўлди.
Ўзбекистонлик ҳамда кореялик мутахассислар ўртасида тажриба ва амалий тавсиялар алмашинуви бўлиб ўтгани ташрифнинг муҳим натижаларидан бири бўлди. Меҳмонлар Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, юқори технологик ишлаб чиқариш тармоқларида фаолият юритаётган АТ-корхоналари ва мутахассисларига тақдим этилаётган имтиёзлар ва енгилликлар, «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этишдаги натижалар билан таништирилди.
Изоҳ (0)