Яман ҳудудидан навбатдаги ракета ҳужуми оқибатида Саудия Арабистонида камида 26 киши яраланди. Бу ҳақда Saudi Press Agency хабар бермоқда, деб ёзади EADaily.
Куни кеча кечқурун уриб туширилган ракета парчаларидан Саудиянинг Нажран чегара вилоятида тинч аҳоли жабрланган. Ракета Яман исёнчи хусийлари томонидан учирилган.
Ракета Саудия Арабистони ракетага қарши мудофаа тизими кучлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Изоҳ (0)