Испаниянинг «Бетис» клуби ҳимоячиси Эктор Жуниор Фирпо «Манчестер Сити» клуби футболчисига айланиши мумкин.
Қайд этилишича, 22 ёшли доминиканлик футболчи хизматларига «Сити» устози Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, футболчини Испания терма жамоаси учун майдонга тушишга кўндиришга уруниб кўришмоқчи. Фирпо Испанияда 6 йилдан бери яшаб, тўп тепиб келмоқда. Унинг «Бетис» билан шартномаси 2023 йил ёзида якунига етади.
Унинг товон пули шартномасида 60 миллион евро деб кўрсатилган.
Изоҳ (0)