Ўзбекистон Президенти «Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилди.
Ҳужжатга кўра, олий таълим муассасалари ва олий ўқув юртидан кейинги таълим муассасаларида таълимнинг илғор усулларини жорий этиш, шунингдек, корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг номи Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби деб ўзгартирилди.
Бизнес ва бошқарув олий мактабига Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган ҳолда:
- шу соҳадаги етакчи хорижий таълим муассасалари билан ушбу муассасаларнинг ўқув режалари ва дастурлари асосида Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган давлат намунасидаги дипломлар берган ҳолда магистратура дастурлари юзасидан «икки диплом» (double degree) модели бўйича ўқишни ташкил этиш борасида келишувлар тузиш;
- жаҳондаги таълим фаолиятига доир энг намунали амалиёт ва меҳнат бозорининг реал талабларини ҳисобга олган ҳолда норматив ва қисқартирилган муддатларда (анъанавий ва масофавий технологиялар), ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда магистратурада ўқишни ташкил этиш, шунингдек, Бизнес ва бошқарув олий мактаби дастурлари бўйича ўқиш учун номзодларни танлаб олиш мезонларини белгилаш;
- Бизнес ва бошқарув олий мактаби профессор-ўқитувчилари фаолиятининг турлари бўйича вақт меъёрларини, шунингдек, улар учун чекланган ўқув юкламасини белгилаш;
- Бизнес ва бошқарув олий мактабининг тузилмаси, штатлар жадвали, ходимлари ва жалб этиладиган консультантлар (экспертлар) меҳнатига,
- шу жумладан, соатбай ҳақ тўлаш миқдори ва тизимини белгилаш ҳуқуқи берилди.
- тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
- хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
- бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари;
- халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
- қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланди.
Изоҳ (0)