2018 йил 10 апрель куни номаълум шахс Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи М.М. исмли аёлни ҳовлисидаги молхонасидан 1 бош қорамолини ўғирлаб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Косон туманида яшовчи С.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Бу ҳақада ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 1 сентябрь куни «Ғубдин» МФЙда яшовчи, мактаб ўқитувчиси Д.Х. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 30 август куни номаълум шахс уйи олдида қаровсиз қолдирилган 1 бош қорамолини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қарши туманида яшовчи, муқаддам судланган Х.Х. ва А.А.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)