Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда 29 август куни 9 ёшли Робия Элтоева йўқолиб қолганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: YouTube

Фото: YouTube

Юнусобод туманида яшовчи қиз уйидан тахминан соат 12:00 да ахлат тўккани чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Орадан бир соат ўтгач фарзандининг йўқлигидан хавотирга тушган ота-она 102 рақамига қўнғироқ қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан зудлик билан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилди. Орадан бир неча дақиқа ўтгач Робиянинг қаерда эканлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Робия уйга қайтаётганида дўстларини учратиб қолади ва улар билан айлангани Mega Planet савдо-кўнгилочар марказига боради. Бу ҳақда ота-онасини огоҳлантириб қўйиш эса хаёлига келмайди…

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда вояга етмаган бола бошқарувидаги Matiz ҳаракатсиз турган Ladа билан тўқнашди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 4 июнь куни ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади