Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон ва Қозоғистон киноижодкорлари томонидан яратилган «Люмерлар» фильми 2—9 сентябрь кунлари Анапада бўлиб ўтаётган ХХVII «Киношок» кинофестивалининг ҳужжатли фильмлар танлови доирасида намойиш этилади, дея хабар бермоқда Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Ярим соатлик «Люмерлар» ҳужжатли фильмини Христина Белоусова ва Данте Рустав тасвирга олган. У 2017 йилда XIII Қозон халқаро мусулмон киноси фестивалида намойиш қилинган эди.

«Киношок» доирасида тўлиқ метражли, қисқа метражли, ҳужжатли, телевизион ва болалар фильмлари каби бешта танлов бўлиб ўтмоқда.

Тўлиқ метражли фильмлар танлови ҳакамларига ўзбекистонлик машҳур режиссёр Элёр Эшмуҳаммедов бошчилик қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар