Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида йўлтўсар зўравонлар гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи Н.Х. ва Р.О. 31 август куни ЗИЛ-130 юк машинасида кетаётганида (рулда Н.Х. бўлган), уларнинг йўлини бир Nexia тўсган.

«Икки нафар номаълум шахс уларни юк машинасидан тушириб, куч ишлатиш йўли билан улардан 500 минг сўм пул талаб қилган», — дейилади ИИВ ахборотида. Сўнг ЗИЛдагиларнинг ёнида бўлган 97 000 сўм пулни олиб, воқеа жойидан яширинган.

«Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Пастдарғом туманида яшовчи У.С. ва Ч.Р.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган», — дея қўшимча қилинган ИИВ ахборотида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар