Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келиши давом этмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматидан маълум қилишларича, «уларда Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик, давлатимиз раҳбарига муваффақиятлар тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган».

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

  • Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги қироличаси Елизавета Иккинчи
  • Испания қироли Филипп Олтинчи
  • Нидерландлар қироли Виллем-Александр
  • Швеция қироли Карл XVI Густав
  • Швейцария президенти Алан Берсе
  • Греция президенти Прокопис Павлопулос
  • Австралия генерал-губернатори Питер Косгроув
  • ШҲТ бош котиби Рашид Алимов
«Қутловлар келиши давом этмоқда», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар