Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бугун, 1 сентябрь санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом эттирилмоқда.

Фото: Абдулло Файзуллаев

Фото: Абдулло Файзуллаев

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 200 метр масофага ўтказилган мусобақада Ўзбекистон аёллар термаси аъзоси Дилноза Раҳматова бронза медалига эга чиқди.

Фото: Абдулло Файзуллаев

Фото: Абдулло Файзуллаев

Эркаклар ўртасида жуфтликда 200 метрга ўтказилган баҳсларда эса ўзбекистонлик Артур Гулиев ҳамда Элёр Мамадалиев кумуш медални қўлга киритди.

Фото: Абдулло Файзуллаев

Фото: Абдулло Файзуллаев

Аёллар ўртасида 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда Екатерина Шубина ҳамда Юлия Борзова жуфтлиги ҳам кумуш медаль совриндорига айланишди.

500 метр масофага ўтказилган тўртлик баҳсларида эса Наталия Казанцева, Юлия Борзова, Екатерина Шубина ва Ксения Кочнева финалда маррани 3-бўлиб босиб ўтишди ва бронза медални қўлга киритишди.

Шу тариқа байдарка ва каноэда эшкак эшувчилар мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон ҳисобига 2 та кумуш, 2 та бронза ёзиб қўйишди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар